ҚАШҚАДАРЁ: ИСЛОҲОТЛАР НАТИЖАСИ ВА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов соҳада кечаётган ислоҳотларнинг бевосита жойлардаги ижросини кўздан кечириш мақсадида айни пайтда навбатдаги ташриф билан Қашқадарёда бўлиб турибди.
Яратилаётган янги навлар, технологиялар ана шу уйғунлик ва изланишларнинг натижасидир. Жумладан, янгиликлар яратиш борасида республиканинг Қашқадарё вилоятида жойлашган Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида шарт-шароитлар етарлича ва ютуқлар ҳам шунга яраша. Вазир институтнинг очиқ майдон ва иссиқхоналардаги тажриба далаларида амалга оширилаётган тадқиқотлар билан танишди.
Ташриф давомида вазир Азиз Воитов ёндош ҳудудда жойлашган “Асиан Голден Оил” МЧЖнинг озиқ-овқат учун мўлжалланган ун ва ёғ маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси билан ҳам танишди. Корхона ходимларининг фикр-мулоҳазалари тингланди. Эътиборлиси, улкан мақсадларни кўзлаб иш бошлаган мазкур корхона нафақат маҳаллий бозорларимизни сифатли ун ва ёғ маҳсулотлари билан таъминлашни, балки хорижий давлатларга экспортга йўналтиришни ҳам режалаштирган.
#вазир #ташриф #илмий_тадқиқот_институти #ун_ва_ёг_маҳсулотлари #экспорт
WебситеТелеграмФакебоокЁуТубеИнстаграм