Қашқадарё: ислоҳотлар жадал суръатларда олиб борилмоқда

Хабар берганимиздек, Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг натижадорлиги билан яқиндан танишиш мақсадида амалий ташриф билан Қашқадарё вилоятида бўлиб турибди.
Вазир ташриф локациясига кўра, "Ҳосилдор Замин" замонавий кўчатчилик таълим мажмуасида бўлди. Бу ерда янгиликлар яратиш борасида шарт-шароитлар етарлича ва ютуқлар ҳам шунга яраша. Вазир институтнинг очиқ майдон ва иссиқхоналардаги тажриба далаларида амалга оширилаётган тадқиқотлар билан танишди.
Ушбу мажмуа 4 гектар очиқ ва 1 гектар ёпиқ кўчатхоналар, “ин-витро” лабораторияси ва ўқув марказидан иборат бўлиб, бу ерда бир йилда 200 минг дона мевали дарахт ва 100 минг дона ток кўчатлари, 200 минг дона мавсумий гуллар етиштириш ҳамда юзлаб ёшларга замонавий кўчатчилик сир-асрорларини ўргатиш имконияти яратилган.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм