Қаровсиз томорқа — бой берилган имконият

Ҳар бир қаровсиз ётган томорқа аслида қўшимча даромад манбаи бўлиши мумкин. Муҳими, ундан қандай фойдаланишни билиш.
Толали экинлар илмий тадқиқот институти олимлари Қибрай туманидаги Ботаника маҳалласида томорқа эгалари билан учрашиб, ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар берди. Хусусан, кам жойда кўпроқ ҳосил олиш имконини берадиган қопларда картошка етиштириш технологияси амалда кўрсатилди.
Шунингдек, касалланган токзорлар ўрганилиб, узумни касалликлардан ҳимоя қилиш, тўғри парваришлаш ва сифатли ҳосил етиштириш юзасидан тавсиялар берилди.
Илм-фан тавсиялари амалиётга кириб борган сари, ҳатто кичик томорқа ҳам оила учун барқарор даромад манбаига айланиши мумкин.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе