ҚАДРИЯТ

Ҳашар – ободлик ва эзгу ният рамзи!
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий маркази ва унинг тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари томонидан 15-16 март кунлари халқимизнинг азалий қадриятларидан бири бўлмиш ҳашар тадбири кўтаринки руҳда ўтказилди. Ушбу хайрли ташаббус атроф-муҳитни ободонлаштириш ва табиатга эътибор қаратиш орқали кўнгилларга ҳам файз улашди.
Ҳашарнинг биринчи куни – “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида Миллий марказ ва Тошкент вилоятида жойлашган илмий муассасалар ташаббускор ходимлари Бўстонлиқ туманининг тоғ ёнбағирларида мевали ва манзарали дарахт кўчатларини экишди. Бу нафақат табиатга, балки келажак авлодга ҳам бебаҳо туҳфа бўлди.
Бугун эса бутун тизим бўйлаб ободлик ва кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин давом этди. Илмий муассасаларнинг фидойи ходимлари ўз ҳудудларида тартиб ва тозалик яратиб, атроф-муҳитни янада гўзаллаштиришга ҳисса қўшишди.
Табиатни асраш, яшил муҳит яратиш – ҳар биримизнинг бурчимиз!
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе