президент #йигилиш

Президент Шавкат Мирзиёевнинг аграр соҳада йил якунигача кутилаётган натижалар ва келгуси йилдаги вазифалар юзасидан ўтказган йиғилишида муҳокама қилинган масалалар:
“ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ 2020-2030-ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН СТРАТЕГИЯСИ” ИЖРОСИ
Уч йил аввал мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030-йилларга мўлжалланган стратегияси қабул қилиниб, катта ислоҳотлар бошланган эди. Жумладан, мева-сабзавот экспорти 1,7 баравар ошиб, 1,1 миллиард долларни ташкил этди. Ғаллачиликда бозор механизмларига ўтилгани натижасида фермерлар даромади 2 бараварга ошди. Аҳолига ерларни бўлиб бериш ҳисобига бу йил қўшимча 1 миллион тоннадан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари етиштирилди.
https://president.uz/ru/lists/view/5622