президент #йигилиш

АҲОЛИ ТАЛАБИНИ ҚОНДИРИШ ВА ЭКСПОРТНИ ОШИРИШ
Йиғилишда таъкидланишича, иқлим ўзгариши ва жаҳондаги мураккаб вазият сабабли озиқ-овқат хавфсизлиги асосий масалага айланмоқда. Жаҳонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нархи ошиши кутилмоқда. Бундай вазиятда, аввало, аҳоли талабини қондириш ҳамда экспорт имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш керак. Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов бу борадаги режалар ҳақида ахборот берди.
Давлатимиз раҳбари ўз навбатида соҳадаги долзарб вазифаларни кўрсатиб ўтди.
– Қишлоқ хўжалиги масаласини алоҳида эътиборга олиб, тез-тез муҳокама қилиб бораётганимиз бежиз эмас. Чунки бу иқтисодиётимизнинг тўртдан бир қисмини ташкил қиладиган муҳим соҳа. Бунинг замирида халқимиз фаровонлиги, нарх-наво барқарорлиги, қанча иш ўринлари ётибди, – деди Шавкат Мирзиёев.
https://president.uz/ru/lists/view/5622