Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан сўзлаган табригидан асосий фикрлар (иккинчи қисм):

Президент Шавкат Мирзиёевнинг давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан сўзлаган табригидан асосий фикрлар (иккинчи қисм):
Аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 1991-йилдаги 66,4 ёшдан 2025-йилда 75,4 ёшга етгани, гўдаклар ва оналар ўлими кўрсаткичи 4 баробар камайгани соҳадаги ислоҳотларимизнинг энг муҳим натижасидир; Мамлакатимиз тараққиётнинг мутлақо янги даврига қадам қўймоқда. Келгуси ўн йиллик биз учун миллий юксалиш даври бўлади; Келгуси йилларда юртимизда инсон қадрини янада юксалтирадиган 7 та миллий дастурни амалга оширамиз; Биринчи миллий дастур билим ва малакани келгуси тараққиётимизнинг асосий капиталига айлантиришдан иборат бўлади; Тиббиётда профилактикани кучайтириш орқали саломатликни асраш моделига ўтамиз. Давлат тиббий суғуртаси мамлакатнинг барча хонадонларига кириб боради; 2030-йилгача ялпи ички маҳсулот ҳажми 300 миллиард долларга етказилади; Тўртинчи миллий дастур сув ва табиатга муносабатни тубдан ўзгартиришга қаратилади; Фуқаролар ва тадбиркорларнинг қонуний кафолатларини кучайтириш бўйича ислоҳотларимизни қатъий давом эттирамиз; Маҳалла жамият тараққиётининг асосий буюртмачисига айлантирилади; Ўзбекистонни халқаро дипломатиянинг муҳим марказига айлантириш учун кўпқиррали, вазмин ва мувозанатли ташқи сиёсатни давом эттирамиз; Биз бугун кечагидан кучлимиз. Насиб эца, эртага бундан ҳам кучли бўламиз; Халқ ва давлат ягона мақсад йўлида бирлашиб, астойдил ҳаракат қилса, забт этиб бўлмайдиган марранинг ўзи йўқ. Бундай буюк қудратга эга халқ ва давлатни енга оладиган кучнинг ўзи йўқ; Матонатли, мард ва олижаноб халқимиз ўз олдига қўйган улуғ мақсадларга албатта етади. Факебоок|Инстаграм|Х

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.