Президент Шавкат Мирзиёев Сергели туманининг Иттифоқ маҳалласидаги Янги Сергели кўчасида амалга оширилган ишлар билан танишди ҳамда маҳалла фаоллари билан мулоқот қилди.

Президентимиз амалга оширилаётган ишлар аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигига қандай таъсир кўрсатаётгани билан қизиқди. Маҳалла фаоллари бу ўзгаришлар аҳоли кайфиятига, турмуш тарзи ва даромадига ижобий таъсир кўрсатаётганини, ҳудуднинг қиёфаси ҳам, одамларнинг эртанги кунга ишончи ҳам ўзгараётганини таъкидлади.
https://t.me/Rasmiy_axborot_official