Президент фармони: 2025 йил пахта ҳосили бўйича янги тартиблар жорий этилди

Ўзбекистонда пахта хомашёсини етиштириш ва сотишда бозор механизмларини такомиллаштириш бўйича янги қоидалар белгиланди:
- Пахта хомашёсининг бошланғич нархи Ню-Ёрк биржасидаги фючерс котировкалари асосида 1 февралгача эълон қилинади.
- Барча олди-сотди шартномалари (фючерс, форwард, спот) Товар-хомашё биржаси савдолари орқали амалга оширилади.
- Фючерс шартномалари: 1-ноябрдан 1-июнгача бошланғич нархдан паст бўлмаган ҳолда тузилади.
- Форwард шартномалари: 1-ноябрдан 1-мартгача ўзаро келишилган нархларда тузилади.
- Спот шартномалари: Омбордаги ҳажмдан келиб чиқиб, реал вақт режимида амалга оширилади.
- Омбор ёки ижарага олинган жойга эга бўлмаган хўжаликлар 1-мартгача форwард ёки 1-июнгача фючерс шартномаларини расмийлаштириши лозим.
Рақобатни рағбатлантириш учун:
- Биржа орқали пахта сотган хўжаликларга 10% субсидиялар ажратилади.
- Имтиёзли кредитларни ўз вақтида қайтарган хўжаликларга фоиз тўловларининг 4% қисми қайтариб берилади.
Ушбу чора-тадбирлар пахта етиштириш ва сотиш жараёнларида бозор механизмларини янада самарали жорий этишга қаратилган.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм