Пресс_тур

Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтига пресс тур уюштирилди
⏭Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар тизимидаги йирик илмий тажриба маскани саналмиш мазкур институтда "Қишлоқ хўжалиги экинлари Миллий генбанки" мавжуд бўлиб, унда 43мингдан зиёд экин навлари сақланади. Эътиборли жиҳати ушбу навлар орасида 100 йилликлари ҳам мавжуд.
Пресс-турга ташриф буюрган ОАВ ходимларига институт фаолияти, Генбанк ва лабораториялар яқиндан таништирилди.
Шунингдек, "27-июн Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни" муносабати билан Миллий марказ ва институтлари билан фаол ҳамкорликда ишлаб келаётган журналистлар табрикланиб, уларга Миллий марказ раҳбарияти томонидан эсталик совғалар ва ташаккурномалар тақдим этилди.
АКИС УЗБЕКИСТАН