ПОЙТАХТ АҲОЛИСИ ВА МЕҲМОНЛАРИ УЧУН ТАШКЕНТ ФООД ФЕСТ 2022 ГАСТРОНОМИК ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

29-июлдан 7-августга қадар Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ёнидаги майдонда гастрономик байрам - Ташкент Фоод Фест таомлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари фестивали бўлиб ўтмоқда.
Фуд-фестивалда ёзнинг иссиқ кунларида зарур бўлган маҳсулотларга алоҳида урғу берилган. Бу каби тадбирларда озиқ-овқат хавфсизлигининг муҳимлиги ва йилнинг ҳар қандай вақтида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига эҳтиёж борлиги таъкидланади.
Бундан ташқари, фестивалда Тошкент аҳолисига манзур бўлган миллий ва Европа ошхоналари, стейкхауслар ва қаҳвахоналарнинг 60 дан ортиқ гастрономик брендлари тақдим этилган, шунингдек, байрамда музқаймоқ ва салқин ичимликлар ишлаб чиқарувчиларнинг иштироки кутилмоқда.