Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Помидор ва райҳонни биргаликда экиш самарали натижа бермоқда

Помидор ва райҳонни биргаликда экиш самарали натижа бермоқда
Қишлоқ хўжалиги вазирининг 2026-йил 1-июндаги 01-01/1-11/447-сонли топшириғи ижроси доирасида Наманган вилояти Косонсой тумани Учқўрғон МФЙдаги томорқа хўжаликларида помидор ва райҳон экинлари биргаликда парваришланмоқда. Кузатувлар натижасида помидор кўчатларининг ривожланиши яхши экани, ҳар бир тупдан ўртача 2 кг ҳосил олишга эришилгани аниқланди. Ҳозирги кунга қадар экинларда касаллик ва зараркунандалар билан зарарланиш ҳолатлари кузатилмади. Парвариш жараёнида ёғоч кулидан ҳамда органик ўғитлардан фойдаланилган бўлиб, вегетация даврида минерал ўғитлар қўлланилмади. Помидор ва райҳонни қўшиб экиш усули амалиётда самарали натижа бераётгани қайд этилди. Республика агрохизматлари марказининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг! WЕБ |Телеграм Инстаграм Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.