Помидор — сабзавотми ёки мева?

Помидорни хуш кўрмайдиган одамни топиш қийин. Аммо кундалик дастурхонимиздан ўрин олган бу маҳсулот ҳақида қанчалик кўп биламиз?
Помидор — ботаника нуқтайи назаридан мева.
Ошхонада у сабзавот сифатида ишлатилади, аммо ботаник жиҳатдан уруғ ҳосил қилгани учун мева ҳисобланади.
Помидор етиштириш дунё миқёсида улкан ҳажмга эга.
2024-йилда дунёда 190 миллион тоннадан ортиқ помидор етиштирилган. Энг йирик ишлаб чиқарувчилар қаторида Хитой, Ҳиндистон ва Туркия туради. ФАО маълумотлари асосидаги 2024-йил помидор статистикаси
Ўзбекистон ҳам йирик помидор етиштирувчилардан.
2024-йилда мамлакатимиздаги барча тоифадаги хўжаликларда 2,3 миллион тонна помидор етиштирилган. Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси
Помидорнинг минглаб навлари мавжуд.
Улар ҳажми, шакли, ранги, таъми ва етилиш муддати билан бир-биридан фарқ қилади. Қизил рангдан ташқари сариқ, пушти, яшил ва бошқа рангдаги помидорлар ҳам бор.
Дунёдаги энг оғир помидор 7,661 килограмм келган.
Бу рекорд 2025-йил 19-июлда АҚШнинг Вашингтон штатида қайд этилган. Помидорнинг айланаси 99 сантиметр бўлган. Гуиннесс Wорлд Рекордс — энг оғир помидор
Битта шохда 1 269 дона помидор бўлган.
Бу рекорд 2021-йилда Буюк Британияда Доуглас Смитҳ томонидан қайд этилган. Гуиннесс Wорлд Рекордс — битта шохдаги энг кўп помидор
Бир тупдан бир йилда 32 194 дона помидор олинган.
Бу рекорд АҚШдаги Эпкот илмий лойиҳасида қайд этилган. Ҳосилнинг умумий оғирлиги 522,464 килограмм бўлган. Гуиннесс Wорлд Рекордс — бир тупдан бир йилда энг кўп помидор
Помидор ўсимлиги 19,8 метр баландликка ҳам ўсган.
Бу рекорд 2000-йилда Буюк Британияда қайд этилган. Гуиннесс Wорлд Рекордс — энг баланд помидор ўсимлиги
Ўзбекистон помидорни хорижга ҳам катта ҳажмда сотмоқда.
2025-йилда мамлакатимиз 45,2 минг тонна помидорни 12 та давлатга экспорт қилган. Экспорт қиймати 36 миллион долларни ташкил этган. Энг катта харидорлар — Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон. Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси — 2025-йил помидор экспорти
Демак, помидор шунчаки дастурхон маҳсулоти эмас.
У дунёда юз миллионлаб тонна етиштириладиган улкан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти. Унинг етиштириш ҳажми ҳам, экспорт бозори ҳам, ҳатто жаҳон рекордлари ҳам ҳайратланарли.
Хўш, сиз помидорни сабзавот деб билармидингиз ёки мева? Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе