Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Марказ

Помидор орасига райҳон экишнинг фойдаси бор

Помидор орасига райҳон экишнинг фойдаси бор

Агар помидор экаётган бўлсангиз, унинг оралиғига райҳон (райҳонча) ҳам эксангиз зиён қилмайди, аксинча — фойдаси кўп!

Райҳон ҳиди ҳашаротни қочиради
Райҳоннинг табиий ҳиди трипс, чигиртка, апҳид ва бошқа зараркунанда ҳашаротларни даладан узоқлаштиради. Бу кимёвий дорини камайтиришга ёрдам беради.

Ҳосилга барака беради
Олимлар айтяпти: райҳон билан яқин экилган помидор яхши ўсади, ширали ва мазали бўлади.

Тупроқда намликни сақлайди
Райҳон соя беради, шунинг учун ер тез қуримайди. Сув камроқ сарфланади.

Иккита ҳосил оласиз
Райҳонни териб, зиравор қилиб сотиш ҳам мумкин. Бир ердан икки фойда!

Экин масофаси:
Райҳонни помидор қаторига 25–30 см оралиғ билан эксангиз, иккиси ҳам яхши ривожланади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.