Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Полша компанияси билан илмий ҳамкорлик йўлга қўйилди

Полша компанияси билан илмий ҳамкорлик йўлга қўйилди
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва Полша Республикасининг "Агро Траде Ҳолдинг Спółка з ограникзонą одпоwиедзиалноśкиą" компанияси ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда. Бугун Миллий марказ директори Шодмон Намозов ва ушбу компания раҳбарияти ўртасида бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Муҳокамалар жараёнида агратехнологиялар, селексия, чорвачилик ҳамда агробизнес йўналишларида барқарор илмий-амалий ҳамкорлик платформасини биргаликда яратишга келишилди. Ушбу келишувни амалга ошириш учун икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандумда қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, инновацияларни жорий этиш, селексия ва уруғчиликни такомиллаштириш белгиланган. Шунингдек, ҳамкорлик доирасида Ўзбекистон ҳудудида намойиш (демо) майдонлари ташкил этиш, янги ўсимлик навлари синовдан ўтказилиб, маҳаллий иқлим шароитига мослаштириш, генетик материал алмашинуви йўлга қўйиш, халқаро сертификатлаш тизимларини жорий этиш, қўшма илмий лойиҳалар ва таълим дастурларини ҳамкорликда амалга ошириш ҳам кўзда тутилган. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.