Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтига Покистон Ислом Республикасининг сут чорвачилиги ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида етакчи ҳисобланган "Го Даирй (Привате) Лимитед" хусусий компанияси делегацияси вакиллари ташриф буюрди.
Ташриф аввалида меҳмонлар илмий муассаса фаолияти билан яқиндан танишиб, институт таркибидаги замонавий лабораториялар иш жараёнини кўздан кечирдилар. Шунингдек, хорижлик мутахассисларга институт олимлари томонидан яратилган янги экин навлари ҳамда айни пайтда олиб борилаётган илмий-тадқиқот тажрибаларининг натижалари ҳақида батафсил маълумот берилди.



