Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Покистон делегацияси Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишди

Покистон делегацияси Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишди
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтига Покистон Ислом Республикасининг сут чорвачилиги ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида етакчи ҳисобланган "Го Даирй (Привате) Лимитед" хусусий компанияси делегацияси вакиллари ташриф буюрди. Ташриф аввалида меҳмонлар илмий муассаса фаолияти билан яқиндан танишиб, институт таркибидаги замонавий лабораториялар иш жараёнини кўздан кечирдилар. Шунингдек, хорижлик мутахассисларга институт олимлари томонидан яратилган янги экин навлари ҳамда айни пайтда олиб борилаётган илмий-тадқиқот тажрибаларининг натижалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.