Пистачиликни ривожлантиришда туркиялик олимлар билан қўшма лойиҳалар йўлга қўйилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан Миллий марказ тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти директори Зафар Зияев бошчилигидаги делегация хизмат сафари билан Туркияда бўлиб қайтди. Сафар давомида делегация аъзолари пистачилик кенг ривожланган Газиантеп вилоятида жойлашган Пистачилик илмий-тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Ўзбекистонлик олимлар писта етиштириш ва уни қайта ишлашнинг замонавий усуллари, илғор технологиялари ҳамда Туркия тажрибасидаги илмий ютуқларни ўргандилар. Шунингдек, делегация аъзолари писта етиштирувчи ва уни қайта ишловчи илғор хўжаликлар фаолияти билан танишиб, Ўзбекистонда ушбу йўналишни ривожлантириш бўйича истиқболли ғояларни муҳокама этдилар.
Ташриф якунида ўзбекистонлик ва туркиялик олимлар келгусида пистачилик соҳасида илмий-тадқиқот йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе