Шу кунларда Перуда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги учун Ўсимликлар генетик ресурслари бошқаруви кенгашининг 11-сессияси бўлиб ўтмоқда. Ушбу нуфузли анжуманда 100 дан ортиқ давлатлар вакиллари қатнашмоқда. Унда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти директори Зафар Зияев ҳам иштирок этмоқда.
“Сессиянинг очилиш маросими ўзига хос тарзда Перунинг туб маҳаллий деҳқонлари чиқиши билан эсда қоларли бўлди.
Сессияда Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги учун Ўсимликлар генетик ресурслари бўйича Халқаро шартнома бош директори жаноб Кент билан учрашиб, келгусидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикрлашдик”, — деб ёзган Зафар Зияев ўзининг Факебоок саҳифасида.



