Пахтага қўшимча ишлов беринг ва ҳосилингизга ҳосил қўшинг!

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермерлари кенгашининг қўшма МУРОЖААТИ
Ҳурматли деҳқон ва фермерлар ҳамда аграр соҳа ходимлари!
Бу йилги табиат қийинчиликларига қарамасдан, Сиз фермер ва деҳқонлар томонидан республика бўйича 889,5 минг гектар шундан, Шинжон усулида 305,2 минг гектар майдонларда пахта парваришланмоқда.
Барчамиз яхши тушунамизки, ҳозирги ўта мураккаб иқлим шароитида кўплаб синов ва қийинчиликларга қарамасдан, айниқса бу йил июл ойининг ҳар йилгидан кўра иккинчи ярми ўта иссиқ келаётганлиги сабабли сувчи, механизатор ҳамда чеканка (чилпиш) қиладиган дала ишчиларига иш ҳаққиларини ўз вақтида бериб, пахтангизда агротехник тадбирларни, жумладан, суғориш, култивация қилиш ва чиканкани ўз вақтида ташкил этишни давр тақазо этмоқда.
Халқимиз Сиздек миришкор деҳқон ва фермерлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, жонкуяр олим ва тадқиқотчилар, кластер ходимлари тимсолида ана шундай фидойи инсонларни кўради ва эл-юрт дастурхонини тўкин қилиш йўлидаги шарафли ва олижаноб меҳнатингизни юксак қадрлайди.
Мураккаб об-ҳаво шароитидан тортиб, энг керакли агротехник тадбирларни қўллашгача бўлган жараёнлардан эсон-омон ўтиш осон кечмайди, албатта.
Энг муҳими, бу йил июл ойининг сўнги ўн беш кунлиги ва август ойининг биринчи ўн кунлиги жазирама иссиқ кунида пахтанинг ҳосилини олиб қолиб, туну кун қилган ҳалол заҳматли хизматлари меваси нақадар тотли эканини ҳосил пишиб етилиб, ўз вақтида териб-йиғиб олиниб, хирмонга тўкилган дамда, асосийси, белгиланган режалар ошириб уддаланганидан кейингина англаб етади.
Ана шундагина фермернинг кўнгли хотиржам бўлади. Бунинг учун эса ҳар бир фермер хўжалиги раҳбари бугундан бошлаб ўз пахта даласида “Долзарб – 20 кун” эълон қилиши лозим.
Батафсил: https://gov.uz/oz/agro/news/view/193325
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм