Пахтачиликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Хабарингиз бор, пойтахтимиздаги “Интернатионал ҳотел Ташкент” меҳмонхонасида “ВИИИ Бутунжаҳон пахта тадқиқот конференсияси" юқори кайфиятда давом этмоқда.
Мазкур конференсия доирасида бир қатор ҳамкорлик учрашувлари ўтказилиб, бир қатор келишувларга эришилмоқда.
Бинобарин, бугун қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов “Натҳ Био - Генес” компанияси директори Нандкишор Каглиwал билан учрашди.
Учрашув доирасида пахтачилик саноатини янада ривожлантириш, “БТ” генини маҳаллий навларга қўллаш, бу орқали маҳаллий гўза навларининг стресс омилларга чидамлилигини ошириш ва кўсак қуртидан ҳосилни ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувдан кўзланган мақсад ҳам шу. Зеро, пахтачилик секторидаги янгича ёндашувлар, инновацион технология ва илмий назариялар ишлаб чиқиш ҳамда уни амалиётга татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этади.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм