Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Пахтачиликдаги туб бурилишлар — “Таҳлилнома” нигоҳида

Пахтачиликдаги туб бурилишлар — “Таҳлилнома” нигоҳида
Ўзбек пахтачилигида тарихий ислоҳотлар натижасида соҳада янгича ёндашув ва имкониятлар пайдо бўлмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан жорий этилаётган янги навлар, замонавий агротехнологиялар ва илмий ёндашувлар кутилган самарани бермоқда. Эндиликда ғўзадаги вегетация жараёнларини шунчаки кутиб ўтирмасдан, уни илмий асосда бошқаришга ўтилмоқда. Пахтачилик тарихида илк бор ғўзага этефон препарати асосида “қаритиш” сигнали берилмоқда. Мақсад — ҳосилнинг тез ва сифатли пишишини таъминлаш. Бу жараёнлар ҳақида “Ўзбекистон 24” телеканалининг “Таҳлилнома” таҳлилий-информацион дастури бош муҳаррири Улуғбек Раҳмонқулов бевосита эфирда мулоҳазаларини билдирди. Пировард мақсад — мавсумни 4,5 миллион тонналик улкан хирмон билан якунлаш. Бироздан сўнг ушбу мавзуда “Таҳлилнома” дастурида эфирга узатилган махсус лавҳани расмий саҳифаларимизга жойлаймиз. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.