Пахтачиликда янги навлар бугунги глобал муаммоларнинг ечими бўла олади

Хабар бериб бораётганимиздек, айни дамда Тошкент шаҳридаги “Интернатионал Ҳотел Ташкент” меҳмонхонасида "Халқаро пахта бўйича Маслаҳат қўмитасининг 82-ялпи мажлиси" бўлиб ўтмоқда.
Тадбир доирасида бир қатор сессиялар ташкил этилган бўлиб, уларда пахтачилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгича ёндашувлар, пахта сифатини ҳамда ҳосилдорлигини ошириш бўйича қилинаётган ишлар борасида маълумотлар бериб ўтмоқда.
Мана шундай сессиялардан бири "Иқлим ўзгаришига қарши курашда пахта генетикаси, геномикаси ва наслчилик соҳасидаги сўнгги ютуқлар" мавзусида бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов сўзга чиқиб, пахтачилик сектори биз учун жуда муҳимлигини, мамлакатимизда бу соҳада жуда ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Бинобарин, сув муаммоларини инобатга олган ҳолда маҳаллий ҳамда хорижий олимларнинг интеграциялашувини йўлга қўйиб, муаммоларга ечимлар топилаётганлигини вазир таъкидлаб ўтди.
Вазир ўз нутқида уруғчилик ҳамда янги навлар борасида қилинаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтди, бу борада бир йиллик уруғ захирасини яратилгани, бу орқали ҳосилдорлик янада ошганини айтиб ўтди. Шунингдек, бир навни 2 йилдан ортиқ экмаслик амалиётини йўлга қўйганимизни, бу орқали янги навларнинг ҳақиқий кучини кўришимиз мумкинлигини таъкидлади.
Пахта экишда 76 схема асосида, қўшқатор қилиб, плёнка остига барака уруғларини қадаш ишларини йўлга қўйиш орқали ҳосилдорликни каррасига оширдик. Аввалари фермерлар пахтадан 35 сентер ҳосил олган бўлса, бугунги кунга келиб, бу рақамлар 70 дан ошмоқда. Албатта бу тажрибани келгуси йилларда янада оммалаштирмоқчимиз. Яна бир муаммолардан бири бу шўрланишдир. Бу муаммони ҳам фермерлар ҳамда олимлар билан бирга ишлаган ҳолда шўрга чидамли навларни синовдан ўтказмоқдамиз. Сув тежашда бу навлар жуда ҳам муҳим, сабаби улар шўр ювмасдан туриб экилади.
Геномика йўналишида амалга оширилаётган ишларга тўхталар экан, вазир бу борада мамлакатиимизда кенг қамровли тажрибалар амалга оширилиаётганлигини, буларнинг замирида асосан, шўр ерларда етиштириладиган навларга эътибор қаратилаётганлигини айтиб ўтди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм