Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

ПАХТАЧИЛИКДА ХИТОЙ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛМОҚДА

ПАХТАЧИЛИКДА ХИТОЙ ТАЖРИБАСИ ЎРГАНИЛМОҚДА
Шу кунларда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари, Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари Бунёд Мамараҳимов, "ТИАН Е АГРО" Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси раҳбари Бекзодбек Маҳмудов ҳамда 20 нафар фермер хўжаликлари раҳбарларидан иборат делегация Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибти. Ушбу сафардан кўзланган мақсад Хитой Халқ Республикасида пахтачиликда эришилган илм-фан ютуқлари, инновациялар ва илғор тажрибалар билан танишишдир. Делегациямиз ваъкиллари Хитойнинг "Янг Линг Модерн Агрикултуре Интернатионал Кооператион Гроуп Ко Лтд" вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда мезбонлар қишлоқ хўжалигида эришган ютуқлари ва олиб борилаётган илмий изланишлари бўйича батафсил маълумот бериб ўтишди. Турли савол-жавобларга бой ўтган ушбу учрашувдан сўнг, делегация аъзолари томчилатиб суғориш агротехнологиясининг бутловчи қисмларини ишлаб чиқарувчи "Тианҳаи Ҳйдропоwер Гроуп" компаниясига ҳам ташриф буюриб, ушбу компания фаолияти билан яқиндан танишди. Компания раҳбарлари билан ўтказилган давра суҳбати давомида келгуси йилда Самарқанд вилоятида Хитой тажрибаси асосида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш бўйича келишувга эришилди. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.