Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Пахтачиликда қишки агромелиоратив тадбирлар

Пахтачиликда қишки агромелиоратив тадбирлар
Қишки мавсумда пахтачилик соҳасида агромелиоратив ишлар муҳим аҳамиятга эга. Бу тадбирлар тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ҳосилдорликни ошириш учун амалга оширилади. Қудуқлар билан боғлиқ тадбирлар Қудуқ атрофининг ўпирилиб кетишини олдини олиш учун ўз вақтида таъмирлаш ишларини олиб боринг. Қудуқ лойка билан тўлиб қолган бўлса, уни тезда тозалаш зарур. Ётиқ ва тик дренаждан фойдаланиш Ётиқ дренаж: Ер ости сувлари босимини пасайтиришда ва тупроқнинг юқори қатламларидан шўрни ювишда ёрдам беради. Ёпиқ дренаж тизими сув оқимини бошқариш ва тупроқ структурасини сақлашда самарали ҳисобланади. Тик дренаж: Ер ости сувларини чиқариб олиб, уларнинг пизометрик босимини камайтиради. Сувларни пастга қараб силжишини таъминлаб, тупроқ шўрини ювишга ёрдам беради. Минерал сувлардан фойдаланиш Агар чиқариб олинган сувларнинг минераллашиш даражаси паст бўлса, улардан ариқ сувига қўшиб фойдаланиш мумкин. Бундай сувлар шўр ювиш ишларига ёки экинларни суғориш учун қўлланилади. Тавсиялар Тик дренажда чиқариб олинадиган сувлардан фойдаланишда сарфлашни аниқ режалаштиринг. Ҳар бир тадбирни ўз вақтида ва меъёрларга амал қилган ҳолда бажаринг. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.