Пахтачиликда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлик доираси кенгаймоқда

Хабарингиз бор, Республикамиз ҳудудига хориждан биринчи маротаба чигит олиб келиб экилди. Жумаладан, “ТИАН Е АГРО” компанияси томонидан 780 тонна “Хинлузао 78” гибрид чигити турли вилоятларга экилиб, юқори ҳосил олишга эришилмоқда.
Айни дамда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари А. Шукуров ва “ТИАН Е АГРО” компанияси директори Б.Маҳмудов Хитойнинг Шинжон вилояти қишлоқ хўжалиги, пахта, шоли, ғалла ва макка уруғчилиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиш ҳамда қўлланилаётган самарали технологияларни ўрганиш мақсадида ушбу провинсияда бўлиб туришибди.
Бу ерда тупроқ шароити оғирлиги, юқори шўрланиш ва сувсизликка қарамасдан пахтадан гектарига 80-100 сентнергача ҳосил олиняпти. Хитойлик ҳамкорлар Ўзбекистон ерлари пахтага жуда мослиги ва юқори ҳосилга эришиш мумкинлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Ташриф давомида пахта ва чигитни қайта ишлаш ҳамда уруғчилик далалари кўздан кечирилмоқда. Бундан ташқари, Хитойнинг “Жинфенгюан” компаниясининг шоли, ғалла, макка уруғчилиги заводлари ва тажриба синов ерлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
“ТИАН Е АГРО” компанияси Ўзбекистонда кейинги йилдан бошлаб Хитой пахта уруғчилигини йўлга қўйиш ва уни маҳаллий шароитда қайта ишлаш бўйича ишларни амалга оширишни режа қилмоқда.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе