Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Пахтачиликда механизациялаш даражасини 85 фоизга етказиш учун келаси йил яна 800 та терим машинаси, 450 та кўп функсияли сеялка ва 3 минг дона плёнка йиғадиган машина олиб келиниши…

Пахтачиликда механизациялаш даражасини 85 фоизга етказиш учун келаси йил яна 800 та терим машинаси, 450 та кўп функсияли сеялка ва 3 минг дона плёнка йиғадиган машина олиб келиниши…
белгиланди. Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан пахта етиштириш учун фермерларга ҳар бир гектарга ажратиладиган маблағ 1,4 баробар кўпайтирилиб, 17,5 миллион сўмга етказилади. Умуман, пахтачиликдаги ишларни янада жонлантириш учун 2026-йилда деҳқон ва фермерларни қўллаб-қувватлашга 35 триллион сўм берилади. Ғаллачиликда ҳам шўр, сувсизлик ва иссиққа чидамли янги навларни яратиш борасидаги изланишлар янада кучайтирилиши таъкидланди. Яқинда Мексикадаги Жаҳон маккажўхори ва ғаллачилик тадқиқотлар марказидан 100 дан зиёд янги ҳосилдор ғалла нави олиб келинди. Қорақалпоғистон, Андижон, Қашқадарё, Жиззахдаги ғаллачилик институтларини модернизация қилишга Жаҳон банки маблағидан 10 миллион доллар берилди. “Бу ҳаммаси эмас! Энди ўз маблағи ҳисобидан ғалла етиштирган фермерларга пахтадаги каби ҳосилининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади”, – деди Президентимиз. Факебоок|Инстаграм|Х

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.