Пахтачилик_кенгаши #нав #тавсия

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Пахтачилик кенгашининг топширигига асосан, жорий йилнинг 17 феврал куни Қарши туманида нав муаллифлари иштирокида Пахтачилик кенгашининг аввалги баёнларида берилган топшириқларнинг ижроси юзасидан йиғилиш ташкил этилди.
Унда, нав муаллифлари, Кенгаш ва ишчи гурух аъзолари томонидан 2023 йилда туманда экиладиган янги ғўза навлари уруғларини сифатли тайёрлаш, экиш, минерал ўғитларни қўллаш, суғориш меъёрлари ва бошқа агротехник тадбирларни амалга ошириш юзасидан аниқ тавсиялар берилди.
Тавсиялар юзасидан Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти олимлари Ш. Намазов ва Ш.Қозубаевлар сўзга чиқди.
Бизни кузатишда давом этинг.