Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Пахта_ҳосили

Пахта_ҳосили
Наманганда мавсумнинг илк пахтаси очилди Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида пахтачилик мавсумининг муҳим босқичи бошланди. Тумандаги илғор хўжаликлардан бири — “Зумрад, Ибрат” фермер хўжалиги далаларида илк пахта очилди. Хўжаликнинг 78 гектар майдонига жорий йил эрта баҳорда вилоятда биринчилардан бўлиб Шинжон усулида, қўшқатор экиш ва томчилатиб суғориш технологиялари асосида чигит экилган эди. Бугун ушбу майдонларнинг 13 гектарида ҳосил очилгани замонавий агротехнологиялар ҳамда агротехник тадбирларнинг ўз вақтида бажарилгани амалда ўз самарасини бераётганини кўрсатмоқда. Жорий йилда Тўрақўрғон туманида 3 200 гектар майдонда ғўза парвариш қилинмоқда. Мавсум якунига қадар 17 минг тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштириб, давлатга топшириш режалаштирилган. Айни кунларда “Долзарб 30 кунлик” доирасида ғўзани маҳаллий ўғитлар билан озиқлантириш, суғориш, зараркунанда ва касалликларга қарши курашиш, бегона ўтларни йўқотиш ҳамда чилпиш ишлари барча майдонларда жадаллик билан олиб борилмоқда. Далалардан фотолавҳалар. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.