Ўзекспомарказда” “Ўзбекистон-Корея қишлоқ хўжалигида ҳамкорлик форуми”да ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Бугун пойтахтимиздаги "Ўзекспомарказ"да "Ўзбекистон-Корея қишлоқ хўжалигида ҳамкорлик" форуми бўлиб ўтди. Форумни Жанубий Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Вон До Ён кириш сўзи билан очиб, икки дўст мамлакатнинг ўзаро манфаатли ҳамкорлик кўлами барча соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда кенгайиб бораётгалини, ушбу форум эса бу борадаги ҳамкорликни яна-да мустаҳкамлашини қайд этди.
Шундан сўнг форумда иштирок этаётган Жанубий Корея Республикасининг бир қатор компаниялари вакиллари тақдимотлар ўтказиб, ўз фаолиятлари тўғрисида маълумот беришди. Жанубий Кореядаги соҳа илм-фанининг энг сўнгги ютуқларини ўзида жамлаган тақдимотлар форум иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Ушбу форум доирасида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва Жанубий Корея Республикасининг "ДК Экофарм" компанияси ўртасида англашув меморандуми имзоланди.
Ушбу меморандумга асосан кореялик ҳамкорлар билан Ўзбекистонда "ақлли" қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, соҳага илм-фаннинг сўнгги ютуқларини, илғор технологияларни татбиқ қилиш ва соҳани рақамлаштиришда яқиндан ҳамкорлик қилинади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе