Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон–Тожикистон: аграр соҳа илмида ҳамкорлик янги босқичда

Ўзбекистон–Тожикистон: аграр соҳа илмида ҳамкорлик янги босқичда
Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда Республика агрохизматлар маркази директори Акмал Тўланов бошчилигида Миллий марказ тизимидаги илмий муассасалар вакилларидан иборат делегация Тожикистон Республикасида хизмат сафарида бўлди. Хизмат сафари доирасида 2026-йил 16–18-март кунлари Душанбе шаҳрида қўшма семинар-тренинглар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ва Тожикистоннинг етакчи олимлари ҳамда соҳадаги мутахассислар иштирок этди. Тадбирлар давомида ўзбекистонлик олимлар томонидан мамлакатимизда яратилган қишлоқ хўжалиги экинлари навлари, замонавий агротехнологиялар ва уларни амалиётга жорий этиш бўйича тақдимотлар ўтказилди. Шунингдек, илмий ишланмаларнинг самарадорлиги, ҳосилдорликни ошириш ҳамда ресурс тежовчи технологияларни қўллаш юзасидан аниқ мисоллар келтирилди. Ўз навбатида, тожикистонлик олимлар ҳам ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. Улар маҳаллий шароитда қўлланилаётган агротехнологиялар, селексия ютуқлари ҳамда фермер хўжаликларида самара бераётган усуллар ҳақида батафсил маълумот берди. Шу билан бирга, семинар-тренинглар доирасида ўзаро тажриба алмашишни кенгайтириш, қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш ва қишлоқ хўжалигида билим ҳамда инновацияларни янада кенг жорий этиш бўйича келишувларга эришилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.