Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни: навбатдаги муҳим учрашув

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) Бош директори Нгози Оконжо-Ивеала билан учрашди.
Мулоқот давомида Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга аъзо бўлиш жараёни қандай кетаётганини ҳамда мамлакат олдида турган якуний вазифалар моҳокама қилиндии.
Маълумот ўрнида: Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш йўлидаги жараён 2023 йилдан бошлаб янги суръат касб этди. Шу даврдан музокаралар жадаллашиб, 2026 йил июл ҳолатига кўра, ЖСТга қўшилиш бўйича Ишчи гуруҳнинг 13 та йиғилиши ўтказилди.
Бугунги кунга қадар ЖСТга аъзо 35 давлат билан бозорларни очиш бўйича икки томонлама музокаралар бошланган бўлиб, 33 та давлат билан музокаралар якунланган. Шунингдек, миллий қонунчиликнинг қарийб 200 та ҳужжати ЖСТ қоидалари ва тамойилларига мувофиқлаштирилди.
Бизни доимий қўллаб-қувватлаб, экспертлик кўмагини бераётган қадрли Оконжо-Ивеала хонимга миннатдорлик билдираман. Бу йўлнинг катта қисмини босиб ўтдик, бундан кейин шаҳдимизни сусайтирмасдан, бошланган ишни ниҳоясига етказишимиз жуда муҳим,-дейдиС.Мирзиёева.
ЖСТга аъзолик — янги имкониятлар сари йўл. Бу жараён Ўзбекистон иқтисодиётининг халқаро савдо тизимига янада чуқур интеграциялашуви учун муҳим қадамдир.
https://t.me/Rasmiy_axborot_official