Ўзбекистон–Миср: чўл-яйлов ерларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида Миср делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувдан кўзланган асосий мақсад аграр соҳада ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан, ем-хашак экинларини етиштириш ҳамда чўл-яйлов ерларидан самарали фойдаланиш бўйича амалий алоқаларни ривожлантиришдан иборат. Учрашув давомида томонлар озуқабоп экинлар селексияси, чўл ва яйлов ҳудудлари маҳсулдорлигини ошириш ҳамда иқлим ўзгаришига чидамли навларни синовдан ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Мисрлик мутахассислар институтнинг илмий-тадқиқот салоҳияти, лабораториялар фаолияти ва тажриба далаларида олиб борилаётган селексия ишлари билан яқиндан танишдилар.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе