Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон–Корея ҳамкорлиги: ақлли қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда янги босқич

Ўзбекистон–Корея ҳамкорлиги: ақлли қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда янги босқич
Бугун Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров Корея Республикаси Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ҳамда Корея Машинасозлик саноати ассоциацияси (КОАМИ) вакиллари билан учрашув ўтказди. ℹМулоқот давомида икки мамлакат ўртасида қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва замонавий технологияларни жорий этиш борасидаги ҳамкорликнинг бугунги натижалари ҳамда истиқболдаги устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Хусусан, “Ақлли қишлоқ хўжалиги саноат технологиялари инновацион маркази” лойиҳаси доирасида жорий йилнинг июн ойида Корея Республикасида ташкил этилган малака ошириш дастурларининг самаралари кўриб чиқилди. Тренинглар давомида ўзбекистонлик мутахассислар ақлли иссиқхоналарда қўлланиладиган рақамли технологиялар, ИТ ечимлари ва Смарт Фарм тизимларидан самарали фойдаланиш бўйича илғор тажрибаларни ўргандилар. Томонлар ушбу ўқув дастурларини янада такомиллаштириш ва амалий йўналишини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Учрашувда, шунингдек, жорий йил якунида ниҳоясига етадиган мазкур лойиҳанинг мантиқий давоми сифатида ишлаб чиқилган Мастер-режа юзасидан ҳам фикр алмашилди. Мазкур ҳужжат ақлли қишлоқ хўжалиги технологияларини кенг жорий этиш ва соҳада инновацион ривожланишни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилиши таъкидланди. Келишувга кўра, жорий йилнинг август–сентабр ойларида марказда кореялик олимлар иштирокида ўқув-семинарлар ташкил этилади. Унда ақлли иссиқхоналар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, лабораторияларда олинган таҳлилий маълумотларни қайта ишлаш ҳамда амалиётга татбиқ этиш масалалари бўйича мутахассислар билим ва тажриба алмашадилар. Учрашув давомида яна бир муҳим янгилик маълум қилинди. Хусусан, лойиҳа доирасида ҳудудларда ташкил этилган ақлли иссиқхона тажриба хўжаликлари учун август ойида Кореянинг машҳур “Сеолҳянг” навли 30 минг дона қулупнай кўчатлари етказиб берилади. Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни самарали амалга оширишга тайёрлигини билдирилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.