Маълумки, Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги доирасида “Қишлоқ хўжалигида юқори технологиялар агротехнопарки” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Мазкур лойиҳа орқали Хитойнинг “ЯНЛИН” қишлоқ хўжалиги компанияси агротехнопаркни фақатгина кўргазма майдони сифатида эмас, балки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини доимий ишлаб чиқарадиган ва уларни экспорт қилувчи замонавий саноат мажмуасига айлантиришни мақсад қилган.
Айнан шу мақсадда икки томонлама мунтазам учрашувлар ўтказилмоқда ва муҳим келишувлар амалга оширилмоқда.
Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар маркази директори Шуҳрат Отажонов белгиланган режа асосида лойиҳанинг амалга оширилиш босқичи билан танишди. Жойдаги масъулларга тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.
Ушбу лойиҳа мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини рақамлаш, инновацион ёндашувларни жорий этиш ва экспорт салоҳиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.




