Ўзбекистонда йирик мевали қовоқ етиштиришда АҚШ тажрибаси

Шу кунларда Ўзбекистонда хизмат сафари билан бўлиб турган АҚШнинг Жанубий Иллинойс университети профессори доктор Алан Уолтерс Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида тақдимот ўтказди.
Тақдимотда Ўзбекистонда йирик мевали қовоқ етиштириш маданияти ва агротехнологияси, иқлим шароитига мос навларни танлаш, тупроқ ва сув режими, уруғ экиш масофалари ҳамда самарали агротехник тадбирларни қўллаш масалалари муҳокама қилинди. Профессор Уолтерс ўз маърузасида Биг Мах, Атлантик Гиант ва Маммотҳ Голд каби катта ҳажмли навларни Ўзбекистон шароитида етиштириш имкониятларини алоҳида таъкидлади.
Маълумот учун, жорий йил 26-апрел куни ушбу навларга мансуб 350 килограмм озуқабоп қовоқ уруғлари Италиядан олиб келинган. Уларнинг етиштирилиши Жаҳон банкининг “Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда. Профессор Уолтерс тавсиясига асосан, 10-май куни ушбу уруғлар Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказига қарашли 27 та илмий-тадқиқот стансиясининг жами 40 гектарлик майдонига экилди.
Тақдимот якунида доктор Алан Уолтерс ва тадбир иштирокчилари ўртасида фаол савол-жавоблар бўлиб ўтди. Саволлар, асосан, йирик қовоқ навларини маҳаллий шароитга мослаштириш, тупроқ таҳлили ва сув таъминотидаги муаммолар ҳамда селексиянинг истиқболли йўналишларига қаратилди.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе