Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистонда илк бор толали зиғр ўсимлиги етиштирилди!

Ўзбекистонда илк бор толали зиғр ўсимлиги етиштирилди!
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Толали экинлар илмий-тадқиқот институти ҳамда Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида толали зиғир экинини маҳаллий тупроқ-иқлим шароитига мослаштириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Тадқиқотлар доирасида экиннинг биологик хусусиятлари, ўсиш ва ривожланиш босқичлари, агротехника талаблари ҳамда ҳосилдорлик кўрсаткичлари комплекс тарзда ўрганилиб, 2025-йилда Белорусядан олиб келиб экилган Грант, Дукат, Лада, Августин ва Акцент навлари илк бор Ўзбекистон шароитида тўлиқ вегетация даврини муваффақиятли ўтаб, пишиб етилгани қайд этилди. Ушбу видеода институт лабаратория мудири Дилшод Ғофуров олиб борилаётган тадқиқотлар ҳақида батафсил маълумотларни тақдим этган. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.