Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистонда илк бор ноёб ўсимлик гуар устида тадқиқот ўтказилди

Ўзбекистонда илк бор ноёб ўсимлик гуар устида тадқиқот ўтказилди
Қишлоқ хўжалиги миллий иқтисодиётимизнинг ҳаётий муҳим тармоқларидан бири. Тизимда истиқболли, ноанъанавий қишлоқ хўжалик экинларини интродуксия қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон ва Россия давлат Қишлоқ хўжалик вазирликлари ҳамда мазкур йўналишдаги ташкилотлар саъй-ҳаракати туфайли яқиндан бошлаб мамлакатимизда гуар ўсимлигини етиштириш йўлга қўйилди. Уруғлари Ҳиндистондан олиб келинган гуар ўсимлиги Миллий марказ тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институтининг Тошкент вилоятида жойлашган Мойли ва толали экинлар илмий-тажриба стансияси, Сурхондарё вилоятида жойлашган Ингичка толали экинлар илмий-тадқиқот институти ва Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти тажриба майдонларида экилиб, синовдан ўтказилди. Ноёб хусусиятли гуар дуккакдошлар оиласига мансуб ва бир йиллик ўсимлик. Пишиб етилмаган дуккаклари сабзавот сифатида, пишган дони озиқ-овқат, кондитер саноатида кенг фойдаланилади. Шунингдек, пояси ва дони чорва, парранда учун тўйимли озуқа ҳисобланади. Тупроқ унумдорлигини оширишда эса сидерат сифатида қўлланилади. Қолаверса, гуар ўзининг фойдаланиш кўлами бўйича нефт-газ ва геология тармоқларида жуда манфаатли ҳисобланади. Экспортига бўлган талаб ҳам жуда юқори. Ўсимлик қурғоқчиликка чидамли ва асосан Шимоли-ғарбий Ҳиндистон, Покистон, Судан ва АҚШнинг жанубий қисми каби субтропик минтақаларда етиштирилади. Кейинги йилларда Россия Федерациясининг жанубий ҳудудларида ҳам майдони тез суръатда кенгаймоқда. Гуар асосан саноат экини сифатида етиштирилади, лекин поясининг таркибида протеин миқдори юқори бўлганлиги сабабли у қорамоллар учун ем-хашак сифатида ҳам ишлатилади. Хусусан, ўтган йили гуар сақичига жаҳонда талаб кескин ошди. Гуар нархи, асосан нефт конидаги сланец газига бўлган талабнинг ортиши туфайли тахминан 230 фоиз ва ундан ҳам кўпроққа ортди. Натижада энг йирик гуар ишлаб чиқарувчи мамлакат бўлган Ҳиндистонда экспорт 75 фоизга ўсди. Ҳиндистон жаҳон бозорида сотилаётган гуар сақичининг 80 фоизини етказиб беряпти. Таҳлилчилар маҳсулотнинг дунё бозоридаги савдоси жорий йилда 1,31 миллиардни ташкил этиши, бу кўрсаткич 2029-йилга бориб 1,5 миллиард долларга етишини башорат қилмоқда. Гуар озиқ-овқат, косметика, фармацевтика, тўқимачиликда зарур хомашё сифатида катта аҳамият касб этади. Ҳиндистонда қадимдан диабет, астма, шамоллаш касалликларини даволашда гуардан кенг фойдаланиб келинади. Гуар ўсимлигини қурғоқчил, сув билан кам таъминланган ва дегродацияга учраган майдонларда ҳам етиштириш мумкин. Унга жаҳон бозорида талаб тобора ортиб бораётир. Шу каби хусусиятларини ўрганган ҳолда гуар ўсимлигини Ўзбекистонда ҳам етиштириш йўлга қўйилди. Келгусида гуарнинг дунёдаги йирик импорчиси бўлган Россияга 50 миллион долларлик гуар маҳсулотларини экспорт қилиш режалаштирилган. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.