Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистонда илк бор илмий-тадқиқотларни аҳоли томорқаларида “хонадонбай” усулда ўтказиш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда илк бор илмий-тадқиқотларни аҳоли томорқаларида “хонадонбай” усулда ўтказиш йўлга қўйилди
Бу йил илк бор Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари томонидан юртимизнинг барча ҳудудларида аҳоли томорқаларида "хонадонбай" тамойили асосида илмий-тадқиқотлар амалга оширилмоқда. Ушбу тадқиқотлар учун кичик грантлар ажратилган. Эътиборлиси, тадқиқот ўтказилаётган томорқа эгаси ҳам лойиҳа иштирокчиси саналади. Мақсад, илм-фан ютуқларини нафақат катта экин майдонлари, балки аҳоли томорқаларига ҳам татбиқ этишдир. Биз бугун Миллий марказ тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти томонидан Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани “Булоқбоши” маҳалласидаги амалга оширилаётган “хонадонбай” лойиҳалар билан яқиндан танишдик. Ушбу маҳаллада лойиҳа учун 22 та хонадон танлаб олинган. Ушбу хонадонлардаги томорқаларда бир йилда 3 марта ҳосил етиштириш устида иш олиб борилмоқда. Ҳозир кунда томорқа майдонларида илмий муассада яратилган маҳаллий картошка навлари экилган. Кейинги блсқичда бодринг ва кузги резавор экинлар экиш режалаштирилган. Аҳоли ўз томорқасида олимлар билан ҳамкорлик қилаётганидан мамнун. Лойиҳа раҳбарининг таъкидлашича, “хонадонбай” тамойили асосида бошланган лойиҳага маҳалла аҳолиси катта қизиқиш билдирмоқда. Лойиҳанинг муваффақиятли амалга ошиши аҳолининг илмга бўлган ишончини янада мустаҳкамлаши билан аҳамиятлидир. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.