Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистонда Франсиянинг Фасеп гранти доирасида инновацион технологиялар жорий этилади

Ўзбекистонда Франсиянинг Фасеп гранти доирасида инновацион технологиялар жорий этилади
Франсия Президенти Эммануел Макроннинг 2023 - йил ноябр ойидаги Ўзбекистонга ташрифи доирасида эришилган илмий-техникавий ҳамкорлик келишувига мувофиқ, Франсиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Ўзбекистонда мева-сабзавотларни инновацион технологиялар асосида сақлаш учун Франсиянинг Фасеп гранти ажратилган. Ушбу грантни амалга ошириш мақсадида бугун Миллий марказ директори ўринбосари Соҳиб Исломов ва Франсиянинг Эксперто консалтинг компанияси эксперти Станислас Ҳенрион ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда, томонлар грант-лойиҳани амалга ошириш борасида ўзаро фикр алмашдилар. Жумладан, грант-лойиҳа доирасида Ўзбекистонга тақдим қилинаётган мева-сабзавотларни юқори сифатда сақлашга қаратилган инновацион технологияни Миллий марказ ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳудудида ўрнатишга келишиб олинди. Шу ўринда, Қуеркй Рéфригéратион компаниясининг Ўзбекистонда "ҲД Колд" технологиясини жорий этиш бўйича амалга оширган лойиҳалари ҳақида айтиб ўтиш лозим. Ушбу лойиҳаларнинг асосий мақсади — электр ва сув сарфини камайтириш, шунингдек, мева ва сабзавотларни сақлаш шароитларини яхшилашдир. ҲД Колд — озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун ишлаб чиқилган, экологик жиҳатдан самарали ва патентланган саноат совуткич тизимидир. Бу тизим, маҳсулотларни узоқ муддат сақлашда уларнинг сифатини сақлаб қолиш ва энергия сарфини камайтиришга қаратилган. Кимёвий моддалар ишлатмасдан сақлаш: ҲД Колд тизими мева ва сабзавотларни кимёвий моддалар ишлатмасдан узоқ вақт сақлаш имконини беради, бу эса уларнинг табиий хусусиятларини сақлаб қолишга ёрдам беради. Энергия тежаш: тизим энергия самарадорлигини оширади, натижада энергия харажатларини 40% гача камайтириш мумкин. Сув сарфини камайтириш: ҲД Колд тизими сув сарфини 30% гача камайтиришга ёрдам беради, бу эса экологик жиҳатдан фойдалидир. Учрашув давомида, франсуз мутахассислар йил давомида ушбу инновацион технология асосида талабалар, ёш илмий изланувчилар ва фермерлар учун меваларни сақлашга оид тренинглар ўтказишга келишиб олинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.