Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистонда ақлли қишлоқ хўжалиги технологияларини ривожлантириш йўлида муҳим қадам

Ўзбекистонда ақлли қишлоқ хўжалиги технологияларини ривожлантириш йўлида муҳим қадам
Бугун пойтахтимизда қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов ҳамда Малайзия Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги вазири Датук Сери Ҳожи Муҳаммад бин Сабу иштирокида Малайзиянинг “Мерақуе Гроуп” компанияси офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди. ℹТаъкидлаш жоизки, “Мерақуе Гроуп” компанияси қишлоқ хўжалигида илғор технологик ечимларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш бўйича Малайзиянинг етакчи компанияларидан бири ҳисобланади. Эндиликда компания Ўзбекистонда АГВ туридаги ақлли техникаларни ишлаб чиқаришни йўлга қўяди. Ушбу замонавий техникалар дала ишларини автоматлаштириш, инсон омилини камайтириш ҳамда меҳнат унумдорлигини сезиларли даражада ошириш имконини беради. Очилиш маросимида сўзга чиққан қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов бугунги кунда аграр тармоқда рақамлаштириш, сунъий интеллект ва автоматлаштирилган бошқарув тизимларини жорий этиш масалалари тобора долзарб аҳамият касб этаётганини таъкидлади. Вазирнинг қайд этишича, замонавий технологияларни ишлаб чиқариш ва амалиётга татбиқ этиш нафақат ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради, балки ҳосилдорлик ва самарадорликни оширишга ҳам хизмат қилади. Шунингдек, “Мерақуе Гроуп” компаниясининг Ўзбекистондаги фаолияти қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, инновацион технологиялар трансферини жадаллаштириш ва маҳаллий мутахассислар салоҳиятини оширишда муҳим ўрин тутиши алоҳида таъкидланди. Тадбир давомида иштирокчилар компаниянинг асосий фаолият йўналишлари, илғор технологик ишланмалари ҳамда қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган инновацион ечимлари билан яқиндан танишдилар. Хусусан, АГВ технологияларининг экин майдонларида қўлланилиши, ресурслардан оқилона фойдаланиш, агротехник тадбирларни аниқ ва ўз вақтида амалга оширишдаги афзалликлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.