Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон–Беларус: аграр ҳамкорлик янги лойиҳалар билан бойимоқда

Ўзбекистон–Беларус: аграр ҳамкорлик янги лойиҳалар билан бойимоқда
Айни пайтда Хоразм вилоятида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон–Беларус парламентлараро форуми доирасида агросаноат мажмуасидаги ҳамкорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ва биотехнологияларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ва Беларус қишлоқ хўжалиги соҳасидаги савдо алоқаларини кенгайтириш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва илмий-технологик ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Тадбирда таъкидланганидек, 2025 йил якунларига кўра, икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси 338,9 миллион долларни ташкил этган. 2026 йилнинг ҳисобот даврида эса ушбу кўрсаткич 291,7 миллион долларга етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,7 фоизга ошган. Ҳамкорлик доирасида 2030 йилга қадар ўзаро савдо ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Айни пайтда аграр соҳада 50 дан зиёд қўшма лойиҳа шакллантирилган. Улар паррандачилик, чорвачилик, озиқ-овқат саноати ва бошқа йўналишларни қамраб олади. ℹ Ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари қаторида қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини ривожлантириш, картошканинг истиқболли навларини жорий этиш, мевачилик ва балиқчилик бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда фитосанитария соҳасида электрон маълумот алмашинувини такомиллаштириш ҳам бор. Ўзбекистон–Беларус аграр ҳамкорлигини янги лойиҳалар, замонавий технологиялар ва илмий ишланмалар билан бойитиш икки мамлакатда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.