Ўзбекистон-Хитой” Янлин инновацион агротехнопарки ташкил этилади

“Ўзбекистон-Хитой” Янлин инновацион агротехнопаркини ташкил этиш лойиҳаси давлатимиз раҳбарининг Хитой Халқ Республикасига амалга оширган расмий ташрифида икки давлат раҳбарлари томонидан имзоланган келгуси ҳамкорлик режалари доирасида амалга оширилмоқда. Хитойнинг Шензи провенсияси Янлин шаҳрида бўлиб отган 31-Халқаро қишлоқ хўжалиги ярмаркасида фахрий меҳмон сифатида иштирок этган Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов Миллий марказ ҳузурида агротехнопарк ташкил этиш лойиҳасини тақдимот қилган эди.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов ва Хитой Халқ Республикасининг Янлин халқаро қишлоқ хўжалиги компанияси директори Ченгбинг ҳамда "ТИАНЕ АГРО" компанияси раҳбарияти ўртасида ушбу лойиҳани амалга ошириш юзасидан учрашув бўлиб ўтди.
⌛ Учрашувда томонлар лойиҳани амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини муҳокама қилдилар.
Таъкидландики, ушбу йирик лойиҳа доирасида ташкил этиладиган инновацион агротехнопарк 100 гектар майдонда барпо қилинади. Унда юқори самарали қишлоқ хўжалиги экинлари ва техникаларнинг намойиш майдони ташкил этилади. Агротехнопаркка ташриф буюрувчилар бу ерда замонавий уруғчилик ва кўчатчилик имкониятларидан фойдаланишлари, ўзлари учун манфаатли бўлган қишлоқ хўжалик экинларининг юқори авлодли уруғликларига буюртма беришлари мумкин бўлади. Бир сўз билан айтганда, тайёр уруғ ва кўчатларни фермер ва деҳқон хўжаликларига етказиб бериш механизми жорий этилади.
Қайд этилдики, Миллий марказ ҳузурида ҳамкорликда ташкил этиладиган мазкур инновацион агротехнопарк эркин иқтисодий ҳудуд мақомига эга бўлади. Келгусида унга резидент бўлиб кирган қишлоқ хўжалиги субектларига тегишлича имтиёз ва преференсиялар бериш ҳам кўзда тутилмоқда.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе