Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон-Хитой: пахтачиликдаги Шинжон тажрибаси ўрганилмоқда

Ўзбекистон-Хитой: пахтачиликдаги Шинжон тажрибаси ўрганилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қошидаги илмий ташкилотларнинг бир гуруҳ олимлари Хитой Халқ Республикасининг Шинжон пахтачилик соҳасидаги илғор технологияларни ўрганиш бўйича тажриба алмашинмоқда. Хитой Қишлоқ хўжалиги академияси қошидаги Жанубий қишлоқ хўжалиги институтида бўлиб ўтаётган "Ўрта Осиё давлатларида ғўза етиштиришни бошқариш" мавзусидаги семинарда ўзбекистонлик олимлар хитойлик ҳамкасблари билан биргаликда пахтачилик соҳасидаги энг долзарб масалаларни муҳокама қилиш имконига эга бўлдилар. Семинар давомида янги ғўза навлари, ақлли томчилатиб суғориш технологиялари, уруғчилик тизими, ўғитлардан самарали фойдаланиш, зараркунандаларга қарши курашиш, қишлоқ хўжалигини роботлаштириш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, иқтисодий самарадор бўлган, ресурс тежамкор (чопиқ, яганалаш, култивациялаш тадбирларидан воз кечиладиган), гектаридан 70-80 сентнер пахта ҳосили олиш имконини берувчи юқори самарали агротехнологиялар билан танишилди ва ушбу технологияларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятлари муҳокама қилинди. Олинган билим ва кўникмалар Ўзбекистон пахтачилик соҳасида инновацияларни жорий этиш, ҳосилдорликни ошириш ва сифатли маҳсулот етиштиришга хизмат қилади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.