Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида аграр илм-фан ва инновацион ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Хитой ўртасида аграр илм-фан ва инновацион ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари Азизбек Баҳодиров ҳамда Хитой Халқ Республикасининг Ички Мўғулистон автоном раёни Баяннур шаҳри ҳокими ўринбосари Чжан Зҳуҳун раҳбарлигидаги делегация вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот ва инновацион ҳамкорликни янада кенгайтириш, илғор агротехнологияларни Ўзбекистон шароитида синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий этиш, шунингдек, ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Мулоқот давомида Ўзбекистонда аграр илм-фан тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, илмий-тадқиқот муассасалари фаолияти ҳамда илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Хитой томони Баяннур шаҳри қишлоқ хўжалиги ва чорвачиликка ихтисослашган йирик ҳудудлардан бири эканини таъкидлади. Қуруқ иқлим шароитида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш асосида замонавий аграр ишлаб чиқариш тизими шакллангани қайд этилди. Айниқса, гўштдор қўйчилик ҳудуднинг асосий ихтисослашувларидан бири экани, Баяннурда қарийб 24 миллион бош қўй боқилиши, қўй гўштини етиштириш ва қайта ишлаш йўналишида 40 га яқин корхона фаолият юритаётгани маълум қилинди. Шунингдек, ҳудуд кунгабоқар етиштириш бўйича ҳам Хитойдаги йирик ҳудудлардан бири экани қайд этилди. Учрашувда чорвачилик ва наслчилик, уруғчилик ва нав синови, қишлоқ хўжалиги техникаси, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, «ақлли» қишлоқ хўжалиги, сувни тежаш технологиялари ҳамда шўрланишга қарши курашиш йўналишларида илмий ва технологик ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди. Хусусан, Хитойда ишлаб чиқилган илғор қишлоқ хўжалиги технологиялари, механизация воситалари ва замонавий ускуналарни Ўзбекистон шароитида намойиш этиш ва синовдан ўтказиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаларини маҳаллийлаштириш, йиғиш ҳамда сервис хизматларини йўлга қўйиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар илмий-тадқиқот институтлари ва олимлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйиш, соҳадаги амалий муаммоларга ечим топишга қаратилган қўшма тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш муҳимлигини таъкидладилар. Шунингдек, ўзбекистонлик мутахассисларнинг Баяннур шаҳрига ташрифини ташкил этиш, у ердаги илмий-тадқиқот муассасалари, тажриба майдонлари ва аграр ишлаб чиқариш обектлари фаолияти билан таништириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Учрашув якунида томонлар илмий-тадқиқот ва намойиш лойиҳаларини амалга ошириш, мутахассислар ва олимлар алмашинувини кучайтириш, илғор технологияларни синовдан ўтказиш ҳамда қўшма тадқиқотларни йўлга қўйиш бўйича устувор йўналишларни белгилаб олдилар. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.