Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида аграр ҳамкорлик янги босқичда

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида аграр ҳамкорлик янги босқичда
Қишлоқ хўжалиги соҳаси учун замонавий билим ва амалий кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлаш, илғор хорижий тажрибани ўқув жараёнига кенг жорий этиш ҳамда замонавий агротехнологияларни ўрганиш йўналишида халқаро ҳамкорлик алоқалари изчил ривожлантирилмоқда. Шу мақсадда Миллий марказ тизимидаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтида Туркиянинг ТАЙСЕН ГИДА ТАРИМ ҲАЙВ. ТУР. МАК. САН. ВЕ ТİК. ЛТД. ŞТİ. компанияси вакиллари — Умут Эфенди, Абидан Қилич ва Уғуз Эрйилмаз билан учрашув ташкил этилди. Мулоқот давомида қишлоқ хўжалигининг истиқболли йўналишларида мутахассислар малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, қўзиқорин ва қулупнай етиштириш, иссиқхона шароитида помидор ва бодринг етиштириш, шунингдек, боғдорчилик йўналишларида замонавий технологияларни ўрганиш ва илғор тажрибаларни амалиётга жорий этиш имкониятлари муҳокама қилинди. Томонлар ушбу йўналишларда мутахассисларнинг назарий билимларини амалий кўникмалар билан мустаҳкамлаш мақсадида малака ошириш курслари, амалий семинарлар, маҳорат дарслари ва тажриба алмашиш дастурларини ташкил этиш бўйича фикр алмашдилар. Учрашув якунида қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассисларининг касбий салоҳиятини ошириш, замонавий агротехнологияларни ўзлаштириш ва Туркиянинг илғор тажрибасини Ўзбекистон амалиётига татбиқ этиш йўналишларида ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олинди. Мазкур ҳамкорлик қишлоқ хўжалиги таълими ва амалиёти ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро тажрибани ўқув жараёнига интеграция қилиш ҳамда замонавий агротехнологияларни пухта эгаллаган малакали мутахассислар тайёрлаш учун муҳим имконият яратади. Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.