Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида шоличилик соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Миллий марказ тизимидаги Шоличилик илмий-тадқиқот институтида Тожикистон Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси директори Далер Бабаев билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида қишлоқ хўжалиги, хусусан, шоличилик йўналишида илмий-амалий ҳамкорликни ривожлантириш, илғор тажрибаларни ўзаро алмашиш ҳамда замонавий агротехнологияларни жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок |Ёутубе