Ўзбекистон ва Таиланд компанияси ўртасида инвестициявий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Куни кеча Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасаддилари Таиланднинг Чароен Покпҳанд Фоодс Публик Компанй Лтд. (КПФ) компанияси Россиядаги ваколатхонаси бош директори Бурее Срина бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашди.
Мулоқотда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати соҳаларида инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, мавжуд имкониятларни ўрганиш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув аввалида КПФ компанияси, унинг асосий фаолият йўналишлари, агросаноат ва озиқ-овқат соҳаларидаги тажрибаси, халқаро фаолияти ҳамда инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Россиядаги паррандачилик фабрикаси фаолиятига бағишланган тақдимот намойиш этилди.
Мулоқотда ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида чорва моллари ва паррандалар учун озуқа ишлаб чиқариш, паррандачилик ва чорвачилик, замонавий қишлоқ хўжалиги технологияларини жорий этиш, шунингдек, биологик хавфсизлик технологиялари ва тизимларини татбиқ қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида истиқболли лойиҳаларни аниқлаш, ҳамкорлик шаклларини белгилаш, инвестиция ҳажми ва зарур ресурсларни баҳолаш ҳамда лойиҳаларни тайёрлаш юзасидан фикр алмашилди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм