ЎЗБЕКИСТОН ВА ПОКИСТОН ИЛМИЙ ҲАМКОРЛИГИ

Айни кунларда Покистон Ислом Республикасининг Файсалобод шаҳрида жойлашган Ғаллачилик илмий-тадқиқот институтида "Иқлим ўзгариши ва озиқ-овқат хавфсизлигида ғаллачиликнинг аҳамияти" мавзусида халқаро конференсия бўлиб ўтмоқда.
Мазкур халқаро конференсияда Миллий марказ тизимидаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқоқт институти директори Ойбек Аманов ва Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институти директори Диёр Жўраевлар иштирок этмоқда.
Олимлар иссиққа, шўрга ва қурғоқчиликка чидамли ғалланинг гибрид уруғларини яратиш, қўшма илмий-тадқиқотларни амалга ошириш бўйича ўзаро мулоқот олиб бормоқда. Конференсия доираси меморандумлар имзолаш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш режа қилинган.
Мазкур халқаро илмий анжуман 26-феврал куни Покистон пойтахти Исломобод шаҳрида давом этади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе