Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Ўзбекистон ва Нидерландия қишлоқ хўжалигида илмий-амалий ҳамкорликнинг янги босқичи

Ўзбекистон ва Нидерландия қишлоқ хўжалигида илмий-амалий ҳамкорликнинг янги босқичи
Хабарингиз бор, Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон–Нидерландия қишлоқ хўжалиги ҳамкорлигига бағишланган симпозиум доирасида икки мамлакат мутахассислари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ва истиқболли лойиҳаларни муҳокама қилиш жараёнлари қизғин давом этмоқда. Нидерландия Қишлоқ хўжалиги, балиқчилик, озиқ-овқат хавфсизлиги ва табиат вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳа бош бошқармасининг уруғчилик бўйича сиёсат мутахассиси Мариен Валстар, Нидерландия Боғдорчилик бўйича назорат хизмати ташкилоти (Нактуинбоуw) катта сиёсат мутахассиси ва таксономисти Марко Ҳоффманн бошчилигидаги делегацияси вакиллари ушбу симпозиум доирасида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти фаолияти билан яқиндан танишди. Делегация вакилларига институтнинг бой тарихи, бугунги кунда эришилган ютуқлари ва соҳага оид долзарб илмий-тадқиқот ишлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Учрашув давомида томонлар касалликларга чидамли ва ҳосилдор навларни яратишда нидерланд тажрибасини қўллаш, зараркунанда ва касалликларга қарши курашишда замонавий, экологик хавфсиз ёндашувларни жорий этиш, маҳсулот етиштириш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш ва ресурс тежовчи усулларни кенгайтириш, икки давлат олимлари ва ёш тадқиқотчилари ўртасида ўзаро малака ошириш тизимини йўлга қўйиш бўйича фикрлашдилар. Нидерландиянинг уруғчилик ва боғдорчилик соҳасидаги бой тажрибасидан самарали фойдаланиш Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда сифат ва самарани таъминлашга хизмат қилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.